“Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирларини жадаллаштириш бўйича йўриқнома ўтказилди
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқандда ҳам “Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи ўтказилмоқда.
Вилоят ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари иштирокида тунги хизматолди йўриқномаси ўтказилди.
Унда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг барча куч ва воситалар гуруҳларга бўлинган ҳолда тунги хизматни ўташ учун белгиланган манзиллар томон жўнаб кетишди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи юртимиз бўйлаб давом этмоқда.