16 Июл 2025 йил
389
“Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Самарқанд туманида тунги хизмат йўриқномаси ўтказилиб, бир қанча жиноят ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйилди
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Самарқандда ҳам “Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирлар доирасида Самарқанд туманида тунги хизмат йўриқномаси ўтказилиб, бир қанча жиноят ва ҳуқуқбузаарликларга чек қўйилди.
Хусусан, хонадонида гиёҳвандлик ўсимликларини парвришлаб келаётган шахс аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Бундан ташқари кучайтирилган рейд тадбирлари давомида қўпол қоидабузарликлар содир этган шахсларга чоралар кўрилди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.