22 Апрел 2025 йил 182

“Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари давомида Иштихон тумани ИИБ ходимлари томонидан 2 нафар шахс яшаш хонадонида ноқонуний қурол сақлаб келаётган аниқланди

Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Иштихон тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар давомида туманнинг Қорақўйли маҳалласида яшовчи 30 ёшли фуқаро яшаш хонадонида 1957 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, туманнинг “Ж.Махмудов” маҳалласида яшовчи 28 ёшли шахс ҳам ўқ отар қуролни ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур қуроллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech