26 Апрел 2025 йил 361

“Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Самарқанд шаҳрига ташриф буюраётган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш масаласи ҳудуддаги меҳмонхоналар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 03 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари давомида ташкиллаштириш ва таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларидан иборат гуруҳлар ташкил қилиниб, Самарқанд шаҳридаги жойлаштириш муассасаларидаги (меҳмонхона, хостел, оилавий мехмон уйи) мавжуд кузатув камераларини Самарқанд вилояти ИИБда жойлашган “Ситуацион маркази”га интеграция қилинганлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар муассаса раҳбарлари иштирокида сарҳисоб қилинди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври давомида хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “E-mehmon” дастурига киритмай, Республикада бўлиш қоидаларига риоя этмай яшашларига шароит яратиб берган бир қатор меҳмонхоналар аниқланиб, уларга тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси маъмурий баённомалар расмийлаштирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech