9 Август 2024 йил
1519
Хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов ҳузурида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари ва шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилиш аввалида бошқарма бошлиғи ўринбосари, ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган полковник Ғаффоров Комилжон Исроилович шахсий таркибга таништирилди.
Шундан сўнг, ходимлар ўртасидаги хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш масалалари муҳокама этилди.