17 Май 2025 йил
275
Хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш масалалари муҳокама этилди
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ички ишлар органларининг барча раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Бошқарма бошлиғи республиикада ва вилоятда ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ содир этилган хизмат интизоми ҳамда қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳолаталарга тўхталиб ўтиб, бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, лоқайдликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар қатъий огоҳлантирилди.