16 Декабр 2023 йил 1057

Хизмат интизомига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди

Хизмат интизомига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов томонидан Каттақўрғон шаҳрида Каттақўрғон шаҳар ҳамда Нарпай тумани ИИБда хизмат қилиб келаётган ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишга ходимларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳар бир шахсий таркиб ходимлари эскича ишлаш тизимидан воз кечиши, хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий риоя этиши, порахўрлик ва таъмагирликка қарши муросасиз бўлишлари лозимлиги хусусида сўз борди.

Хизматида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлар Бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек Ички ишлар вазирлигининг амалдаги буйруқлари талабларига сўзсиз риоя этиш шартлиги таъкидланиб, бу бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech