19 Апрел 2024 йил
1113
Ходимлар саломатлиги йўлида
Самарқанд вилояти ИИОларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Саломатлик куни” деб элон қилинган.
Шу муносабат билан Самарқанд вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан Саломатлик патрули бригадалари ташкил этилиб, ҳудудларда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.
Навбатдаги маршрут Пахтачи тумани ИИБ бўлди. Шифокорлар туманга бориб, юрак-қон томир, қандли диабет ва бошқа эндокрин тизими касалликлари билан касалланган ходимларни даволаш-соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
Ходимлар турли текширувлар, кардиолог, терапевт кўрикларидан ўтказилиб, касалликларни олдини олиш юзасида тушунчалар берилди.