Ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 5-июл кунги тегишли фармойишига асосан ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошокер ҳамда жанговар ўқотар қуролдан фойдаланиш ва уларни тўғри қўллаш бўйича сайёр ўқув йиғинларини ташкил этиш юзасидан ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилоятида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан вилоятнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан ўқув машғулотлари ўтказилиб, ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлиги, махсус воситалар, электрошокер ҳамда жанговар ўқотар қуролдан фойдаланиш ва уларни тўғри қўллаш бўйича тавсия ва тушунчалар берилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган машғулотлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.