23 Декабр 2023 йил 530

Ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Болажонлар учун янги йил байрами энг эсда қоларли ва саргузаштларга бой байрам ҳисобланади.

Самарқанд вилояти ИИБнинг соҳавий хизматлари ва таркибий тузилмаларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Қўғирчоқ театрида болажонлар учун ажойиб мультфильм намойиш этилди. Уни катта қизиқиш ва зўр ҳаяжон билан томоша қилган болажонлар ўз қувончларини яшира олмади.

Байрам арафасида улар турли саргузаштларга бой бўлган театрлаштирилган кўринишларни томоша қилиб, мириқиб дам олишади. Бу уларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади.

Text to speech