Ходимларнинг хизмат фаолиятини психологик таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда
Самарқанд вилояти ИИБ мутахассис психологлари томонидан вилоят ИИБнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини психологик таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, ёш ходимлар психодиогностик тест синовлари воситасида ўрганилиб таҳлиллар асосида, улар билан олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларни белгилашда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Ички ишлар органларида хизматнинг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ёш ходимлар ҳамда суткалик хизматни олиб борадиган ходимлар билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
Ходимларда учрайдиган психологик муаммолар тоифага ажратилиб, айрим ходимлар психолог назоратига олинмоқда ва улар билан якка тартибда психокоррекесион ишлар амалга оширилмоқда.