26 Май 2025 йил 1045

Ходимларнинг ижтимоий муаммолари билан ишлаш бўйича манзилли ўрганишлар олиб борилмоқда

2025 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири раҳбарлигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда вилоят ИИБнинг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилояти ИИБнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари қўл остида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оилавий аҳволи ва яшаш шароитларини ўрганиб, уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказишмоқда.

Мазкур тадбирлар ходимларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг турмуш тарзини чуқур ўрганиш ҳамда ички ишлар органларида соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.

Text to speech