9 Июн 2023 йил 2442

Ҳоким ёрдамчиси пора олган вақтида қўлга олинди

2023 йил 7 июнь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳар Шукрона маҳалласида маиший хизмат кўрсатиш йўналишида тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида, “Халқ банки” Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлиб юрган вақтида, Шукрона МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари хамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасида жойлашган Шукрона МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси ариза муаллифидан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.    

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech