Холислик бурчида тезкорлик билан
Ҳурматли матбуот ва ОАВ ходимлари!
27 июн - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нафақат байрам, балки сўзга, сўз орқали халққа хизмат қилаётган фидойиларга эъзоз кўрсатиш кунидир.
Матбуот - жамият кўзгуси. Бу кўзгуни соф, тиниқ, ҳаққоний сақлаш учун фидойилик керак. Ана шундай ҳалол ва сидқидилдан хизмат қилаётган сизни азиз журналистлар, барча оммавий ахборот воситалари ходимларини самимий табриклайман.
Ахборот оламидаги янгиликларни тезкор, холис ва ҳаққоний равишда жамоатчиликка етказиш, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашда тутган ўрнингиз беқиёсдир. Сизнинг меҳнатингиз, ҳалол ва фидоий хизматингиз жамиятда очиқлик, ошкоралик ва ривожланишга хизмат қилмоқда.
Ички ишлар органлари фаолиятини халққа очиқ ва ошкора етказишдаги самарали ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Келгусида ҳам ўзаро ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишига, аҳолига сифатли ахборот етказишда биргаликда ижобий натижаларга эришишга ишонаман.
Сизларга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт, фаолиятингизда муваффақиятлар ва ижодий парвоз тилайман. Қаламингиз ҳар доим адолат сари хизмат қилсин!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи, полковник
Раҳмат Маматов