Айни кунларда “Динамо” ЖТСЖ Самарқанд вилояти Кенгашининг календар режасига асосан вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича Динамо кубоги учун биринчилик мусобақасига старт берилди.
Мусобақада 200 га яқин ходим ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.
Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган ўйинлар якунига кўра 3-ўрин вилоят ИИБ ЖХХ Патрул-пост хизмати, 2-ўрин ДХХ вилоят бошқармасига насиб этган бўлса, турнир ғолиблиги вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоасига насиб этди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: