24 Октябр 2024 йил 7294

Ички ишлар органлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг соҳа ходимлари ҳамда фахрийларига байрам табриги

Ҳар тонг осмонда қуёш чароғон нур сочаётанига,юртимиз осойишталигига шукрона айтамиз. Бу осуда ҳаётни таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг ҳам ҳиссаси катта. 

Адолат деб аталмиш туғни кўтариш учун инсондан нафақат кучли ақл-идрок, балки метиндек ирода ҳам талаб этилади. Ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлардан асраб ҳимоя қилиш, бу инсоннинг ўз уйи, оиласи, қўрғонини ҳам ҳимоя қилишидир.

25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни. Ватан ҳимояси йўлида хизмат қилишни олий саодат ва юксак ғурур деб билган, ўз ороми ва ҳаловатидан кечиб эл осойишталигини таъминлаётган соҳа ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз. 

Бугун Ўзбекистондаги тинчлик, осойишталик, ривожланиш ва фаровонлик нафақат дунёдаги бошқа халқларнинг ҳавасини келтирмоқда, балки бу халқаро экспертлар эътирофига ҳам сазовор бўлмоқда. 

Турли хавф-хатарлар, мураккаб вазиятларга қарамасдан, зиммаларига юклатилган вазифаларни шараф билан бажараётган осойишталигимиз посбонларининг хизмати таҳсинга муносиб. Бу эса юрт фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида фидокорона хизмат кўрсатишнинг энг олий намунасидир деб айтсак, муболаға бўлмас.

Тизимда хизмат қилаётган барча ходимларни, соҳа фахрийларини сана муносабати билан самимий табриклайман. 

Хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган фидойи ходимларнинг хотирасини чексиз эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оила-аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз.

Сизнинг жасурлигингиз ва матонатингиз ёш авлод учун ибрат мактабидир. 

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда ҳаётини таъминлашдаги масъулиятли ва шарафли ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин! Фарзандларингиз ва яқинларингизнинг бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинг!

Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз ҳамкасблар!

Text to speech