Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Самарқандда ўрганишлар олиб бормоқда
Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Самарқандда ўрганишлар олиб бормоқда.
Мақсад, фаровонлик мезонларини яратиш, аҳолининг бугунидан розилигини таъминлаш.
Ишчи гуруҳи Оқдарё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминоген вазият, “қизил тоифа”да бўлган маҳаллаларни “яшил тоифа”га ўтказиш, жамоат жойларига кузатув камераларини ўрнатиш, ва манзилли ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар билан танишиб, бу борадаги жараёнларни “Кумушкент” маҳалласи мисолида кўришди.
Туманнинг “Лойиш” маҳалласида аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, низоли оилалар, пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасида мутасаддиларнинг фаолияти ҳам ўрганилди.
Шундан сўнг, Иштихон туманинг “қизил тоифа”да бўлган маҳаллаларда бўлиб жиноятчиликни жиловлаш борасидаги ишлар юзасидан “маҳалла бешлик”ларининг ҳисоботлари тингланди. Бундан ташқари, туман ИИБда тергов-тезкор гуруҳига хизмат олди йўриқномасини ўтиб, навбатчилик қисмидаги ҳужжатлар кўздан кечирилиб, ходимларга яратилган шароитлар ўрганилди. Ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, фуқароларнинг иш билан бандлиги ва бошқа масалалар бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳи ўрганишлари давом этмоқда.