23 Январ 2024 йил 2029

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов раислигида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш масалалари муҳокама қилинди

Самарқанд вилояти ИИБда Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухаммедов раислигида хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, туман, шаҳар ИИБ бошлиқлари ва шахсий таркиб иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳар бир ходим бугун халқни рози қилиши, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошиши, қонунчиликка қатъий амал этиши борасида зарурий тавсиялар берилди.  Соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар хусусида ҳам маълумотлар берилиб, коррупция ва таъмагирликка йўл қўймаслик, унинг олдини олишда ҳар бир ходим масъул эканлиги таъкидланди. Шунингдек, соҳадаги устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Муҳокамавий йиғилиш сўнгида ташкилий масала ҳам кўрилди. Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Умид Утаев шахсий таркибга таништирилди. Ушбу лавозимда хизмат қилган полковник Фахриддин Раҳматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Text to speech