Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрь кунидаги 958-сонли
Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларнинг аризаларини
қабул қилиш бошланди.
Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризаларини қабул қилиш
жараёни 2024 йил 15 февраль кунига қадар
давом этади.
Академияга ёши йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш
ёшдаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал маълумотга эга бўлган қуйидаги
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади:
-Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идоравий академик
лицейлари ва ҳарбий академик лицейлар битирувчилари;
-ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек,
профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича
ёрдамчилари;
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги ПФ-27-сон
Фармонига асосан фуқаролик таълим муассасалари
битирувчилари қабул квотасининг ўн фоизи бўйича қабул қилинади.