25 Январ 2024 йил 1266

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмат бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Омонбой кўприк маҳалласига ташриф буюрди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмат бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Омонбой кўприк маҳалласига ташриф буюрди.

Полковник Бахтиёр Бердиалиев туман ҳокими Жамшид Насриддинов ва сектор раҳбарлари иштирокида маҳаллаларга бориб, маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди.

Жумладан вояга етмаганлар ва ёшлар иштирокидаги жиноятларни олдини олиш, мазкур йўналишда жорий йилда амалга ошириладиган манзилли чора-тадбирлар, аёллар жиноятчилиги ва ажримларни олдини олиш бўйича қилинадиган ишлар кўриб чиқилди.

Text to speech