Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи 2024/2025-ўқув йили учун ўқувчларни ўқишга таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларида ўқишни назарда тутган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари талабларига мувофиқ ўқувчларини чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, интеллектуал ривожланишни таъминлаш ҳамда юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи 2024/2025 ўқув йили учун ўқувчларни ўқишга таклиф этади. Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган Самарқанд вилояти ҳудудида яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун аризалар 2024 йил 1 февраль кунидан 15 апрель кунига қадар қабул қилинади.
Академик лицейга қабул босқичма-босқич амалга оширилади:
1. Дастлабки танлов (якка тартибдаги дастлабки сухбат, индивидуал психологик хусусиятларни ўрганиш, ҳарбий тиббий комиссия кўригидан ўтиш);
2. Махсус-профессионал танлов (ёзма иш (диктант), жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов, якка тартибдаги якуний сухбат);
3. Тест синови;
Академик лицейда ўқиш муддати 2 йил.
Таълим йўналиши: Ижтимоий-гуманитар фанлар-4.
Ўқишга кириш истагини билдирган ўқувчлар (номзодлар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1. Ариза (Белгиланган шаклдаги)
2. Туғилганлик ҳақида гувоҳнома (асли ва нусхаси) (далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёҳуд фамилия, исм, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса бу ҳақида ФҲДЁ органларининг маълумотномаси).
3. Яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси (асли ва нусхалари).
4. 3х4 см ўлчамдаги 6 дона фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9х12 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат (бош кийимсиз)
5. Таржимаи ҳол.
6. Сўровнома (Белгиланган шаклдаги)
7. Ўқиш жойи ва маҳалла фуқоролар йиғинидан тавсифнома.
8. Мудофаа ишлари бўлимларидан рўйхатда туруши тўғрисидаги маълумотноманинг асли ва нусхаси.
9. Фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома.
10. Ота-онасининг Ички ишлар вазирлигининг академик лицейга ўқишга киришига розилик хати (Белгиланган шаклда)
Манзилимиз:Самарқанд шаҳар Мароқанд кўчаси 46-уй (Мўлжал Карасинка магазин)
Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицей қабул комиссияси