4 Феврал 2022 йил 592

Ички ишлар вазири Самарқанддаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатлари фаолияти билан танишди

Республикамизда кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида ишчи гуруҳи тузилиб, бу борада муайян ишлар бошлаб юборилган.

4 январь куни Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожонов Самарқанд шаҳридаги Чармгари МФЙда жойлашган 59-сон “Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати” фаолияти билан танишиб, у ерда ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Педагоглар билан суҳбат қилиниб, уларнинг муаммолари тинглади. Билдирилган таклиф ва муаммоларни ҳал этиш бўйича масъулларга вазифалар қўйди.

Ички ишлар вазири шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Амир Шоҳмурод кўчасида жойлашган 60-сон “Заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати” да ҳам бўлди.

Мактабда яратилган шароитларни кўздан кечириш давомида у ерда таълим олаётган кўзи заиф кўрувчи болалар кутубхонаси учун махсус дарсликлар, ўқув қўлланмалари, бадиий китоблар жамланмалари билан тўлдириш лозимлиги бўйича вазифалар қўйди.

Юртимизда кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатларига яқиндан ёрдам беришга ҳам долзарб масала сифатида қаралиб, бу борада уларга яқиндан кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech