5 Январ 2023 йил 527

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Пастдарғом туманида ўрганишлар олиб борди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов жорий йилнинг 5 январ куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди.

Жумладан, Пастарғом тумани 4 та сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, туман ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилди ҳамда тумандаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари туман ИИБга келиб шахсий таркиб билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида йўриқнома ўтказиб, Пастарғом туман ИИБ маъмурий биносини кўздан кечириб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича туман хокимлигига ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиб, ахолини газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф эитш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманнинг “Тўхбой” маҳалласида жойлашган аҳолининг газ балонларига суюлтирилган газ ёқилғисини қуйиш шаҳобчасига бориб, у ерда аҳолига хизмат кўрсатиш аҳволини ўрганди.

Шу билан бирга туман марказий шифохонаси ҳамда тумандаги 19-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, муассасаларнинг иситиш тизими ва яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар давомида вазир ўринбосари туманидаги озиқ-овқат савдо бозорига бориб нарҳ-наволар билан яқиндан танишди ҳамда аниқланган камчилиқлар бўйича туман сектор раҳбарларига алоҳида топшириқларни берилди.

Шундан сўнг, “Галатут” махалласига борилиб, маҳалла фуқаролари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар еткачиси, ҳоким ёрдамчиси ва профилактика инспекторлари билан аҳолининг муаммолари юзасидан суҳбат ўтказиб, маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка мухтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech