28 Сентябр 2021 йил 744

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Самарқанд вилоятига келди.

Ички ишлар вазири ўринбосари ИИБ Транспортда ХТБда бўлиб, бошқарма навбатчилик қисмининг тезкор криминоген вазиятни назорат қилиш, тергов-тезкор гуруҳидаги ходимларнинг ҳушёрлиги, билим савияси, жанговорлик ҳолати билан танишди.

Бошқарма биносида ходимларга яратилган шароитлар билан танишиб, янги қурилаётган навбатчилик қисми биносининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз тавсияларини берди.

ҲПБ ва ППХ ходимларининг Самарқанд темир йўл вокзалида йўловчилар транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлари билан ҳам танишди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech