Ички ишлар вазирининг ўринбосари Ургут ҳамда Тойлоқ туманларида ўрганишлар олиб борди
Кеча Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Самарқанд вилоятининг Жомбой ҳамда Булунғур туманларида бўлиб, 4 та сектор раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, туманларда фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳларнинг иш тартиби ўрганганлиги ҳудудлардаги 3-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи шахсларнинг хонадонларига бориб, зарурий ёрдамлар кўрсатгани ҳақида ҳабар берган эдик.
Бугун шу ўрганишлар давоми Ургут ҳамда Тойлоқ туманларида олиб борилди. Мутасаддиларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолини муаммолари билан манзилли ишлаш борасида кўрсатмалар берилди.
Вазир ўринбосари Тойлоқ туман ИИБга келиб шахсий таркиб билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий ва криминоген вазият барқарорлагини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тергов ва суд олрганларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни ушлаш, содир этилиб очилмасдан қолган жиноятларни фош этиш ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида йўриқнома ўтказди. Тойлоқ туман марказий шифохонаси ҳамда тумандаги 10-сонли мактабгача таълим муассасасига ташриф буюриб, муассасанинг иситиш тизими ва яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
Туманларда ташкил этилган савдо ярмаркаларига ташриф буюриб, озиқ-овқат нархлари билан танишиб чиқди. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.
Шунингдек, туманларнинг суюлтирилган газ билан таъминлаш марказига борилиб, айни пайтдаги аҳолига табиий газ етиб бормаган ҳудудлардаги суюлтирилган газ таъминоти аҳволи ва газ балонларининг хавфсизлик нуқтаи назаридан техник созлиги текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун аниқ кўрсатмалар берилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати