Республикамиз ҳудудида хаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши сабабли, аҳолидан келиб тушган мурожаат ва муаммоларни бартараф қилиш мақсадида ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб улар туну-кун аҳолига хизмат қилишмоқда .
Жорий йилнинг 03 январь куни Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Самарқанд вилоятининг Жомбой ҳамда Булунғур туманларида бўлди.
Ўрганишлар давомида туманлардаги 4 та сектор раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, туманларджа фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳларнинг иш тартиби ўрганилди.
Бундан ташқари, ушбу туманлардаги 3-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи шахсларнинг хонадонларига борилиб, зарурий ёрдамлар кўрсатилди.
Бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлиги текширилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: