9 Январ 2023 йил 616

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Каттақўрғон шаҳрида ўрганишлар олиб борди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов жорий йилнинг 9 январь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди. Жумладан, туманнинг 4 та сектор раҳбарлари билан учрашув ўтказилиб, туман ишчи гуруҳи фаолияти ўрганилди ҳамда тумандаги ижтимоий-сиёсий вазият, аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама қилиниб, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари шаҳар ИИБга келиб шахсий таркиб билан суҳбатлашиб, ҳудуддаги криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида йўриқнома ўтказиб, ИИБ маъмурий биносини кўздан кечириб, тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича шаҳар ҳокимлигига ташкил этилган “Тезкор штаб” фаолияти билан танишиб, ахолини газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф эитш юзасидан тегишли корхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “А.Темур” МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли ИДУМга бориб, мактабда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шу билан бирга туман Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонасининг “Болалар бўлими”га ташриф буюриб, шифохонадаги беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар давомида вазир ўринбосари Қушхавуз” маҳалласи А.Навоий кўчасида жойлашган “Жахонгир идеал савдо инвест” оилавий корхонасига бориб, тадбиркорнинг муаммоларини ўрганди.

Мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech