10 Август 2023 йил 962

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Тойлоқ ҳамда Ургут туманларидаги “қизил тоифада”ги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзараҳимов Тойлоқ ҳамда Ургут туманларидаги “қизил тоифада”ги маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб борди.

Вазир ўринбосари дастлаб, Тойлоқ туманининг қизил тоифадаги ҳудуди ҳисобланган “Боғи чинор” маҳалласида маҳалла “бешилиги”, фаоллари билан учрашиб, “Ижтимоий профилактика” бўйича маҳалла бешлигининг кунлик фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилганлик самарадорлигини ўрганди. Маҳалла “бешлиги” зиммасидаги вазифалар тушунтирилиб, ҳудудларда фуқаролар билан манзилли ишларни мунтазам олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, тумандаги “Баҳмал тўқимачилик” ва диск ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, аҳолини иш билан таъминлаш, корхонада яратилган шароитларни ўрганди.

Кейинги манзил, Ургут туманининг “Чор чинор” меъморий мажмуаси бўлди. Вазир ўринбосари мажмуада ободонлаштириш ва чет эл фуқароларига ҳамда зиёратчиларга шарт-шароитлар яратилганлиги ўрганилди.

Бундан ташқари, генерал-майор Б.Мирзараҳимов “Мерганча” МФЙда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла бешлиги томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлари билан танишиб, ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни масъулларга белгилаб берди.

Ургут тумани ИИБ вазир ўринбосарининг кейинги манзили бўлди. Бу ерда ходимларга яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, волейбол бўйича ИИВ кубоги мусобақаси совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ташриф сўнгида тумандаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминланганлиги ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Text to speech