Қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди
Олиб борилган қидирув тадбири давомида, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, “б” банди билан айбланиб, қидирилаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1947-й.т. шахс Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш хибсхонасига топширилди.
Шунингдек, олиб борилган қидирув тадбири давомида, Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми, “б” банди билан айбланиб, қидирилаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1988-й.т. шахс Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш хибсхонасига топширилди.