Қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинди
Олиб борилган қидирув тадбири давомида, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбланиб, қидирилаётган Пастдарғом туманида яшовчи, 1989-й.т. шахс вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати батлони ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш хибсхонасига топширилди.
Шунингдек, олиб борилган қидирув тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси, 1-қисми билан айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, Нуробод туманида яшовчи, 1994-й.т. шахс вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳар ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш хибсхонасига топширилди.
Шунингдек, олиб борилган қидирув тадбири давомида, Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланиб, қидирилаётган Пастдарғом туманида яшовчи, 1987-й.т. шахс Ургут туман ИИБ ходимлари томонидан Пастдарғом тумани ҳудудидан ушланиб, Вақтинча сақлаш хибсхонасига топширилди.