24 Феврал 2024 йил 1507

ИИБ бошлиги ва иқтидорли ёшлар учрашуви ўтказилди

Самарқанд тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида ташкил этилган учрашувга туман ИИБ бошлиғи А.А.Раҳматов ҳамда ўқиш ва иш фаолиятида юқори натижаларга эришган, ўзининг юксак билими ва салоҳияти билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фаол ёшлар таклиф қилинди.

Туман ИИБ бошлиғи иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида тўхталди. ИТ соҳаси ёш иқтидор эгаларини кашф этишда муҳим омил эканлигини таъкидлади. Эҳтиёжманд ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Учрашувда ёшлар келгусида ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш борасида бир қатор янги ташаббусларни илгари сурди.

Text to speech