29 Январ 2024 йил 698

ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари билан муҳокамавий йиғилиш ўтказди

Самарқанд вилояти ИИБ мажлислар залида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг ўринбосарлари билан муҳокамавий йиғилиш ўтказилди.

Унда соҳанинг ҳар бир ходими ватанга ва юртга садоқат билан хизмат қилиши, хизмат интизоми ва қонунийликка амал қилиши, коррупциянинг олдини олиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.

Соҳадаги долзарб масалалар, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, ходимлар олдида турган бурч ва мажбуриятлар, уларнинг ўз хизматига виждонан ёндашишлари лозимлиги таъкидланди.

Text to speech