30 Январ 2024 йил 661

ИИБ бошлиғининг ўринбосари У.Утаев Ургут туманида бўлди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Утаев Ургут тумани ИИБга ташриф буюриб, бошқарма фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганиш давомида бошқарма раҳбарияти ҳамда соҳавий хизматлари раҳбарлари билан учрашиб, тегишли кўрсатмалар берди.

ИИБда ташкил этилган кутубхона фаолияти кўздан кечирилди. Шунингдек, туман ИИБ ҳузуридаги фахрийлар кенгаши аъзолари билан суҳбатлашилиб, ходимларни устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ тарбиялаш борасида фиклар алмашилди.

Шундан сўнг, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказиб, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш ҳамда профилактика инспекторилари билан хизматни ташкил этишлари юзасидан кўрсатмалар бериб, Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз эканлигини яна бир-бор таъкидлади.

Ўрганишлар бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Text to speech