12 Январ 2024 йил 1440

ИИБ жамоаси "Заковат" да биринчи

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятидаги Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жамоалари ўртасида "Заковат" интеллектуал беллашуви ўтказилди.

Кескин ва муросасиз кечган билим баҳсида фахрли 3-ўринни Божхона бошқармаси, 2-ўринни Марказий ҳарбий округ жамоалари қўлга киритган бўлса, танловнинг мутлоқ ғолиблиги Самарқанд вилояти ИИБ жамоасига насиб этди.

Ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech