23 Сентябр 2021 йил 606

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, ходимларнинг хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик даражаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 6-центябр кунидаги «ИИВ ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, ходимларнинг хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик даражасини ўрганиш тўғрисида»ги 186-сонли Фармойиши талаблари асосида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳудудий бўлинмаларининг жанговар шайлиги, шахсий таркибнинг махсус-тактик ва саф тайёргарлиги, шунингдек махсус воситалар ва ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ўрганилмоқда.

Ўрганиш давомида ички ишлар органларининг жанговар шайлигини ошириш, ходимлар ўртасида ўтказилаётган хизмат, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик машғулотларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасида методик қўлланмалар берилиб, мазкур соҳага алоқадор масъул раҳбар ва ходимларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech