1 Март 2024 йил 1147

ИИВ Самарқанд Академик лицейи ўқувчилари билан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган учрашув ўтказилди

Юртимизда 2024 йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ўсиб келаётган ёш авлодни чуқур билим олиши, бор имкониятлардан фойдаланиши, намунали таълим ва тарбия олиши, бир сўз билан айтганда уларни ватанпарвар инсон сифатида тарбияланишида муҳим омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов ҳузуридаги 2024-йил 19-февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши талаблари асосида ИИВ Самарқанд Академик лицейи битирувчилари билан учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан ҳам дастур-режа ишлаб чиқилган бўлиб, вилоят таълим даргоҳларида илм сирларини ўрганаётган ёшларни ватанга муҳаббат ва юртга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашувда бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев ёшларнинг орзу-умидлари, мақсад ва истакларини тинглади. Уларнинг келгусидаги режалари билан қизиқиб, ўзининг қимматли маслаҳатларини берди.

Шундан сўнг ўқувчилар учун вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган малакали ходимлар иштирокида ўқув-тактик машғулотлари ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика маркази ходимлари томонидан жиноятларнинг иссиқ изидан очилишида керак бўладиган махсус деталлар ва воситалари намойиш этилди.

Сўнгра вилоят Ички ишлар бошқармасининг махсус бўлинмаларига қарашли жанговор техникалар ва қурол-яроғларни ўқувчилар катта қизиқиш билан томоша қилишди. 

Text to speech