23 Май 2025 йил 1515

ИИВ Самарқанд Академик лицейида давра суҳбати ташкил этилди

Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Тиббиёт бўлими масъул ходимлари томонидан ИИВ Самарқанд Академик лицейи ўқувчи қизлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда, ўқувчи қизларни касбга йўналтириш ҳамда ўсмир қизларнинг репродуктив саломатлиги мавзуларида кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўқувчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Text to speech