27 Ноябр 2021 йил 603

ИИВ Самарқанд академик лицей ўқувчилари учун Самарқанд шаҳар ИИО ФМБда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилдиИИВ Самарқанд академик лицей ўқувчилари учун Самарқанд шаҳар ИИО ФМБда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчиларида Ватанга садоқат, бурчга масъулият, касбий билим ва кўникмаларини ошириш, ИИОларига хос бўлган дастлабки билимларини янада шакллантириш, бугунги кун ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида Самарқанд шаҳар ИИО ФМБга саёҳат ташкиллаштирилди. 

Мазкур саёҳат доирасида ўқувчи ёшлар ички ишлар органларида ишлаётган ходимларга қўйилган талаблар, яратилган иш шароитлари ва имкониятлари билан танишишди.
Дастлаб ўқувчилар бошқарманинг Ватанпарварлик бурчагидан жой олган ИИО ходимларининг эришилган ютуқларидан намуналар, бошқармада рахбар лавозимида фаолият юритган ҳамда ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугунги кун замонавий ички ишлар органлари ходимларининг касбий малакалари, тергов хонаси, саф машғулотлари ўтказиш жойи, спорт машғулотларини ўтказиш жойи, илмий ва бадиий ижодий салохиятини ошириш учун кутубхона, шахмат хонаси ҳамда йиғилишлар зали билан яқиндан танишдилар. 

Шунингдек саёҳат дастурида ўқувчилар томонидан бошқарманинг кадрлар билан ишлаш бўлими ходимлари иштирокида ички ишлар академиясига ўқишга кириш ва ички ишлар органларига ишга киришда қўйиладиган талаблар, спорт ютуқларига эришган академик лицей ўқувчилари учун яратилган имтиёзлар борлиги, ажратилган қабул квоталар каби савол-жавоб тариқасида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида ўқувчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар олинди.

ИИВ Самарқанд академик лицейи

Text to speech