ИИВ Самарқанд академик лицей ўқувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган давра суҳбати ташкиллаштирилди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Маджидов Элёр Олимжонович иштирокида академик лицей ўқувчиларида ўқувчи ёшларни келажакда Ватанга садоқат, бурчга масъулият, касбий билим ва кўникмаларини ошириш, ИИОларига хос бўлган дастлабки билимларини янада шакллантириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатида академик лицей директори, ўринбосарлари, ўқитувчилар ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Давра суҳбатида сўзга чиққан подполковник Э.Маджидов аввало шахсий хавфсизлик бўлими ҳақида қисқача тушунча бериб, шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ходимлар томонидан содир этилган жиноятларни ўз вақтида аниқлаш бошқарманинг асосий вазифаларидан бири эканлигини билдирди.
Шунингдек махсус формада ҳар куни ўқишга келадиган академик лицей ўқувчилари Вазирликнинг таркибий тузилмаларида эканлигини таъкидлаб, кўпроқ вақтларини устозлар томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида сифатли ва самарали бажариш бўш вақтларида бадиий китоблар ўқиши, келажакда ватанимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бош мақсадимиз эканлигини тушунтириб ўтди.
Шу билан бирга, ходимлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳамда уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг оммалашаётган тавакалчиликка асосланган қимор ўйинларидан бири 1xBet ўйинларига алоҳида тўхталиб, охири ҳар хил кўнгилсиз ҳолатлар билан тугаши ҳақида барчани огоҳлантирди.
Давра суҳбати мобайнида ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
ИИВ Самарқанд академик лицейи