ИИВ Самарқанд академик лицейида “Коррупция жирканч иллат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 07 декабрь куни академик лицейда “Коррупция жирканч иллат” коррупцияга қарши курашиш бўйича маънавий-маърифий давра суҳбати тадбири ўтказилди.
Давра суҳбатида ИИВ малака ошириш институтининг биринчи ўринбосари полковник У.Э.Расулов, Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.М.Рахимов, академик лицейнинг ўқитувчи – ходимлари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.
Давра суҳбатида сўзга чиққан ИИВ малака ошириш институти биринчи ўринбосари У.Э.Расулов, коррупцияни бежизга тараққиёт кушандаси деб атамаслигини, турли соҳалардаги ривожланиш истиқболларига таъмагирлик йўли билан тўсиқ қўйилиши, ўзаро тарафкашлик, билимсизлик ва келишмовчиликларнинг пайдо бўлишига олиб келиши ҳақида тушунчаларини бериб ўтди. Айнан бу иллатнинг таълим тизимида, инсон саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ тиббиёт, юридик соҳаларда авж олиши чинакам фожеа эканлги, бу ўринда малакасизлик ва билимсизлик билан қилинган муолажаларда беморнинг эрта ҳаётдан кўз юмиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол бўлишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди.
Шунингдек коррупцияга қарши курашишда мавжуд ҳуқуқий нормалар, жамоатчиликнинг аҳамияти, ёшларнинг роли мавзуларида сўз юритдилар. Давра суҳбатида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
ИИВ Самарқанд академик лицейи