ИИВ Самарқанд академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” китобининг тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни академик лицейида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Мазкур китоб тақдимоти тадбирида академик лицейнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбирни ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси мудири Бойназаров Жўрабек очиб, Янги Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар хусусида тухталиб, “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқийликка айланиб ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг ташаббускори, уларнинг ислоҳатчиси мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев эканлигини айтиб ўтди.
Китоб тақдимот тадбирида ижтимоий гуманитар фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Жабборов Алимардон сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг бугунги кунда ва яқин беш йилда давлатимизда сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-марифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар «Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавий асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир».
Шунингдек давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилиб, мазкур китоб академик лицейнинг кутубхонасига етарлича келтирилган бўлиб, китоб билан янада яқинроқ танишиш мақсадида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг лицей ахборот ресурс марказига мурожаат қилиниши тавсия этилди.
ИИВ Самарқанд академик лицейи