ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятида ўрганишлар олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи
полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятининг шаҳар
ва туманларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,
криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар, жиноят ва
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни бирма-бир таҳлил
қилиш мақсадида дастлаб вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати соҳавий
бошқармалари ходимлари билан тезкор йиғилиш ўтказилди.
Унда
полковник Ш.Ш.Ибрагимов ходимларга хизмат давомида эътибор қилиниши лозим
бўлган жиҳатлар, жамоат тартибини сақлашда халқаро тажриба ва замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланиш лозимлигини урғулади. Аҳоли гавжум масканларни
камералаштириш, 24 соат давомида кузатувни ташкил этиш масаласига алоҳида
тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари,
вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Махсус муассасалар фаолияти ўрганилиб,
тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга, ходимларга хизмат интизоми ҳамда
қонунчиликка қатъий амал қилиш, фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш
лозимлигини таъкидлаб ўтди.