Икки йигит бегона аёлни уйига киришди. Аёл ИИБ ходимларидан ёрдам сўради. Ҳуқуқбузарларни ушлаш вақтида улар ходимларга бўйсунмай жанжал кўтаришди.
Жорий йилнинг 07 июнь куни тунги хизматга жалб қилинган, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ходимлари шаҳарнинг Ғарибмасжид МФЙ ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, шу ерда яшовчи Н.Р. исмли аёл 2 нафар нотаниш шахслар яшаш хонадонига кирганлигини маълум қилган.
Шундан сўнг, профилактика инспекторлари М.Раджабов ва Д.Исмоиловлар ушбу шахсларни ушламоқчи бўлишганида улар ходимлардан қочишга уриниб, фаол қаршилик қилиб, ходимларини қонуний талабини бажармасдан жанжал кўтаришган.
Профилактика инспекторлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаролар ушланиб, ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 45-моддаси, 183-модда, 194-модда 1-қисми ва 195-моддаларига асосан хужжатлар расмийлаштирилиб, ЖИБ Каттақўрғон шаҳар судига юборилди.