1 Сентябр 2025 йил 186

Иштихон туманида “Билимлар куни” тадбирларини хавфсиз ўтказиш бўйича йўриқнома ўтказилди

Иштихон туманида “Билимлар куни”  тадбирларини муносиб ўтказиш мақсадида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. 

Унда туман ҳокимлиги масъуллари,  Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этди.

Йўриқномада асосий эътибор таълим муассасаларида хавфсизлик чораларини кучайтириш, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун муносиб байрамона муҳит яратиш масаласига қаратилди. 

Шунингдек, тадбир давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳаракатида кўмак бериш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш ҳамда эҳтимолий фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланишича, барча масъул тузилмалар “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини юқори савияда ва тартибли ташкил этиш мақсадида ўзаро ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Text to speech