23 Август 2021 йил 516

Иштихон тумани ИИБда ходимлар учун арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида ходимларни китобхонликка чорлаш, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини янада ошириш ва шу орқали маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Иштихон тумани ИИБда ички ишлар органлари ходимлари учун арзонлаштирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар, жумладан буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳақида, шунингдек, таниқли адибларимиз Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Худойберди Тўхтабоевнинг бир қатор асарлари ва бошқа адабиётлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирлар бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Text to speech