9 Октябр 2024 йил
2255
Ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Тойлоқ ва Булунғур туманлари ИИБда жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлари, шунингдек жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи оринбосари Хондамир Умаров томонидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида, туманларда жорий йилнинг 9 ойи давомида содир этилган жиноятлар юзасидан масулларнинг ахбороти тингланди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан туманларнинг айрим ҳудудларидаги жиноятларнинг ошганлиги, уларнинг ўз вақтида олди олинмаганлиги танқид остига олинди.
Йиғилиш сўнгида хизматида ижобий натижаларга эришган ходимларга ташаккурномалар ва навбатдаги махсус унвонлар топширилди.