24 Июн 2025 йил 549

Иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётган шахс қўлга олинди

2025 йил 23 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ “Гиҳёвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш” бўлими ҳамда Пайариқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус-профилактик тадбир давомида Жомбой туманида рўйхатда туриб, вақтинча Пайариқ тумани Полвонариқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисида жойлашган иссиқхонада 221 туп гиёҳвандлик ўсимлиги етиштириб келинаётганлиги аниқланди. 

Ушбу иссиқхонанинг ички қисми кўздан кечирилганда у ерда оғирлиги 1 кг бўлган қуритилган ҳолдаги гиёҳвандлик моддаси ҳам сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди ва у тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech