ИСТИҚЛОЛ-ҒУРУР ВА ИФТИХОРИМИЗ
33 йил аслида асрларни ортда қолдирган тарих учун
жуда қисқа фурсатларга тенг. Лекин, ана шу йиллар халқимиз учун нечоғлик муҳим
аҳамиятга эга эканлигини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис қиламиз. Мустақиллик-
эркимиз, миллий қадриятларимиз, она тилимизни берди. Мустақиллик йилларида
қўлга киритилган ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида халқимизнинг
фидокорона меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бугун Ватан равнақи, юрт
тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшаш бахти
халқимизнинг дунёқарашини, фуқаролик фаоллигини тобора кучайтирмоқда.
Мана 33 йилдирки, эркинлик, озодлик деб аталмиш
муқаддас неъмат мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаронинг чеҳрасида ўз аксини топган.
Ҳа, озодлик ва фаровонликни бугуннинг шиорига айлантирган халқимизнинг ҳар бир
куни ана шундай завқли ва ҳароратлидир. Бугун истиқлол туфайли дунё
ҳамжамиятида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган Ватанимиз улкан имкониятлар
диёрига айланди. Мустақиллик-бу шунчаки ашъор эмас. Бу тарих солномасига
битилган оддий кун ҳам эмас. Бу кун аждодларимизнинг азалий орзуси ушалган
кундир. Мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилган эзгу ишлар ҳақида сўз
борар экан, ҳар бир соҳадаги кенг ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишларидан ҳам
аввал, инсон манфаатлари учун яратилган имкониятларни айтиб ўтиш жоиз. Бугун
халқ ҳаётдан рози бўлиб, хурсанд яшамоқда. Зеро, юрт истиқболи, равнақи ана
шундай шукуҳ замирида юксалади.
Озод ва обод мустакил Ватан. Ҳаётимиз осойишталик,
барқарорлик, келажакка умид, тинчлик,
хотиржамлик, тўкин сочинлик билан ўтмоқда. Бу вақт мобайнида жонажон
Ўзбекистонимизда ҳар жабҳада мисли кўрилмаган ўзгаришлар, қурилиш, бунёдкорлик
ва яратувчанлик ишлари амалга оширилди. Мамлакатимиз дунёга юз тутди. Бугун истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятида ўз
ўрнини мустаҳкамлаб бораётган Ватанимиз улкан имкониятлар диёрига айланди.
Хусусан, ички ишлар органлари ҳам жамият ва давлатнинг мустаҳкам таянчи ва
суянчи сифатида қонунийлик, адолат устуворлигини таъминлаш борасида
фуқароларимизнинг ишончини оқлай олди. Инсон қадрини улуғлаш ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилиш зиммамиздаги устувор вазифа ҳисобланади. Юксак
марралар, эзгу мақсадлар сари фидокорона хизмат қилаётган ходимлар қасамёдига
содиқ ҳолда касбига бўлган масъулияти ортган.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда истиқлол йилларида
мустақил тараққиётимизнинг асосий мақсади ва моҳиятини очиб берувчи “Инсон
манфаати-ҳар нарсадан улуғ”, Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон, унинг
келажаги учун, “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” каби тамойиллар остида
олиб борилаётган ислоҳотлар инсонни эъзозлашга, қадр-қимматини оширишга унинг
ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилди. Ички ишлар ходимлари ана шу
ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ила аҳолининг бугунидан мамнунлигини ошириш,
мавжуд муаммоларига қонуний ечим топиш учун доимо хизматга шай.
Амалга оширилаётган бу каби ишларни кўриб, кўнгилда фараҳбахш туйғулар жўш уради. Инсоннинг
бахти, осойишталиги шу азиз Ватан равнақи, унинг гуллаб-яшнаши билан ҳамоҳанг.
Истиқлол чин маънода бизга эркинликлар,
қулайликлар яратиб берди. Ҳар бир кунимиз, бугунимиз ва эртамиз бундан-да
шиддат билан ривожланиб тараққий топмоқда.
Раҳмат Маматов, вилоят ИИБ бошлиғи