Иштихон ва Пахтачи туман ҳокимлари ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 12-феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида ҳудудий ҳокимлар томонидан ҳар ойда профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг муаммоли масалалари бўйича таклифларини қабул қилиш учун шахсан суҳбат ўтказиш амалиёти жорий этиш вазифаси белгиланган.
Шунга кўра, Иштихон ва Пахтачи туман ҳокимлари ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашиб, уларнинг муаммо ва масалаларини тинглади.
Шунингдек, учрашув асносида ҳудудлардаги криминоген вазият таҳлил этилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар ўртага ташланди.
Олиб борилаётган ҳар бир ислоҳотлар замирида ҳудуд тинчлиги ва осойишталигига бирламчи мақсад сифатида қаралаётганлиги алоҳида эътироф этилди.
Учрашув давомида ходимларга замонавий компьютер жамланмалари топширилди.