20 Май 2024 йил 1654

Ижарага берилган ер майдонини 36 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 13-май куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

1993-йилда туғилган Пайариқ туманидаги маҳаллалардан бирида ёшлар етакчиси лавозимида ишлаган Е.Ш. ариза муаллифига Паяриқ тумани Aл-Бухорий маҳалласи ҳудудида жойлашган 4 нафар қариндошига деҳқон хўжалиги юритиш учун 30 йилга ижарага берилган жами 2,10 гектар суғориладиган ер майдонини 36 минг AҚШ долларига сотишини ва ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 20 минг AҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекситон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech